Эркак қиёфадоши сабаб 17 йил қамалиб чиқди

0

42 ёшли канзаслик Ричард Джонс 17 йил олдин қилмаган иши учун ҳибс олинган ва 19 йилга қамалганди. Маълумотларга қараганда, у дўконда бир аёлни уриб, унинг телефонини ўғирлаган экан. Бу ҳақда “ billionnews.ru” хабар берди.

Озодликка чиққишига икки йил қолганда Ричард ҳақиқий айбдорнинг у билан бирга бир турмада ўтирганини билиб қолади. Маҳкум бу сафар бошқа қилган жинояти учун жазо ўтаётган эди.

Буни қарангки, улар бир хил бўлиб чиқишди, ҳудди эгизаклар каби. Бу ҳақда билгач, Ричард “Инноcенcе Прожеcт” ташкилотига мурожаат қилди ва уларнинг ёрдами билан айбсизлигини исботлади.

Жонс 2017 йилда озодликка чиқарилди. 2018 йилда август ойи охирида эса у судга қарши ариза берди ва улардан 1 млн доллар миқдорида товон пули, бундан ташқари, қизларининг бепул ўқишини таъминлашни талаб қилди.

Нодира тайёрлади