Эртага «Bravo» жамоасининг илк концерти бўлиши керак эди. Бир неча соат олдин Отабек Мирзахоловнинг отаси вафот этди!

0

Ижтимоий тармоқларда «Миллион» жамоасидан ажралиб чиқиб, янги «Bravo» жамоаси аъзоси бўлган Отабек Мирзахоловнинг отаси оламдан ўтганлиги ҳақида хабар тарқалди. Биз бу маълумотнинг қанчалик ҳақиқатлигини аниқлаш мақсадида жамоа аъзоси Шахло Зоирова билан боғландик. Афсуски, у ушбу маълумотни тасдиқлади.  Эртанги консерт дастурининг қолдирилиши ёки намойиш этилиши ҳозирча маълум эмас. Сайтимиз номидан Отабекка ўз тазиямизни билдириб қоламиз.