«ҲАРОМ ЛУҚМА ЕМА, ТЕШИБ ЧИҚАДИ…» (ёки бунинг исботини пастдаги хабардан топинг.)

0

 

Фирибгар, молиявий пирамида орқали ҳаром йўл билан катта пул топишда айбланган ўзбекистонлик 32 ёшли Суҳроб Фозилов Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди…

Москва шаҳар прокуратурасидагиларнинг айтишича, Суҳроб Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тарафидан қидирувда бўлган. Уни республика жиноят мажмуасининг 242- моддаси, 1- қисми, 243- моддаси 3- қисм, «а», «в», «ч» бандлари, 168- моддасига асосан айбдор деб топишган.

Фозилов 2007-2009 йиллар оралиғида жиноий гуруҳ тузган. Гуруҳни хориждаги нуфузли компаниялар ўз «қаноти» остига олган. Кейин эса фирибгарлик, молиявий пирамидага соддадил инсонларни кўпроқ ва кўпроқ жалб этиш орқали Самарқанд вилоятининг ўзида 140 кишини чув туширган. Йиғган ҳаром пуллари миқдори 61 минг долларни ташкил этган. Шубҳасиз, Фозилов бу пулларни шерикликдаги хориж компаниялари ҳисоб рақами орқали ўзлаштирган.

Қолаверса, хориж компаниялари билан бирга фирибгарлик йўллари билан 13 миллион доллар пул ишлашга эришган. Лекин ҳаром барибир тешиб чиқиши муқаррарлигини ўйлаб кўрмаган. Фозиловни 2017 йили Москва метрополитени бекатларидан бирида полиция ходимлари қўлга олишган. Ўшанда Фозиловга нисбатан Халқаро федерал қидирув эълон қилинганди.

uznews. uz/ru

Наманганлик Абдулбори Эргашев қабристондаги қабртошларни вайрон қилгани учун 4 йилга қамалиб кетди…

Қабртошлар Наманган вилоятидаги «Шўрқўрғон» қабристонига тегишли эди. Абдулбори келган-у, дуч келган қабртошни уриб синдириб, вайрон қила борган. Тергов жараёнида бунинг сабабини сўрашганда, ўша пайт ҳуши ўзида эмаслигини баҳона қилган.

Нима бўлганда ҳам, ҳар ҳолда юртимизда нафақат тириклар, балки марҳумларни безовта қилиш ҳам жиноят саналади, мошоллоҳ. Абдулвори ҳам жазодан мосуво қолмади. Уни республика жиноят мажмуасининг 134- моддасига асосан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этишди.

Дарвоқе, у жами 86 та қабртошни уриб синдирган экан.

upl. uz

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида эркак аёл кишини уриб ўлдирган…

Фожиа тумандаги автопарклардан бирида содир бўлган. Шу йилнинг 8 сентябрида автопарк хизматчиси Х. У. исмли эркак М. Л. исмли ўзига таниш аёл билан жанжаллашиб қолган-у, аёлнинг тана қисмига бир неча қўл зарбаларини йўллаган. Бунинг оқибатида аёл ўша жойнинг ўзида жон берган.

Республика ички ишлар вазирлиги вакилларининг айтишича, қотил қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

uznews. uz/ru

Ҳурматли дўстлар, телеграммдаги каналимизга барчангизни лутфан таклиф этаман! Каналда сиз ҳар бир янгилик, ҳикоя, давомли асарларни биринчи бўлиб ўқийсиз!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc