ICTEXPO-2018да кўргазма майдонига эга бўлиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин

0

Маълумки, 26 сентябрдан 28 сентябрга қадар ICTEXPO-2018 йиллик кўргазмаси Тошкент шаҳрида ва 26-27 сентябрь кунлари ICTEXPO -2018 минтақавий кўргазмаси Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади.

ICTEXPO-2018 АКТ кўргазмасининг асосий мақсади ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш, экспертлар ҳамжамияти майдонини кенгайтириш ҳамда миллий бозорнинг субъектларини, афзалликларини, рақобатбардошлигини кучайтириш. Шунингдек, таклиф ва талабни қондиришга ва қўшма ташаббусларни кучайтириш учун,ИТ-бизнес ва истеъмолчиларнинг кенг доира ичида бевосита алоқалар ўрнатиш имкониятини беради.
Бу йил Тошкент шаҳрида, анъанага кўра, Кўргазма 26-28 сентябрь кунлари МКК «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтади ва биринчи икки кун Б2Б форматида, учинчи куни эса Б2C форматида ўтказилади.

Жиззах шаҳридаги ICTEXPO -2018 минтақавий кўргазмаси эса Истиқлол -12 кўчаси манзили бўйича Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади. Шунингдек, ICTEXPO-2018 Кўргазмаси доирасида нафақат хусусий ва қўшма корхоналар, балки хорижий компанияларнинг ҳам маҳсулотлари ва технологияларининг намойиш этилишини қайд этиб ўтамиз.Тошкентдаги кўргазманинг потенциал ва манфаатдор иштирокчилари 10 кв.м.дан зиёд кўргазма майдонини ушбу тадбирнинг http://ictweek.uz/en/booking сайтида онлайн тарзда бронлашлари мумкинлиги муҳим ва жуда қулайдир, унда стендлар ҳамда ICTEXPO -2018 захираланган иштирокчилари киритилган интерфаол хаританинг схемаси мавжуддир. Кейинчалик кўргазмада иштирок этиш учун ариза формасини юклаб олиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш қоидалари ва иштирок этиш шартлари ва тартиби билан танишиб чиқиш лозим.

Кўргазмага ICTEXPO-2018 меҳмони сифатида ташриф буюриш учун www.ictweek.uzрасмий сайтида рўйхатдан  ўтиш ва QR кодини олиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бу ўз навбатида, рўйхатдан ўтказиш ва павильонларга ўтиш учун номингизга бериладиган бейджикни олиш вақтида вақтингизни тежаш имконини беради, ёки ҳар қандай ташриф буюрган меҳмонлар тадбир ўтказиладиган куни рўйхатга олиш жойларидан бирида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

Тўлиқ маълумот учун + 998 95 146-63-44, +99895 144 04 40 ёки +99895 142 44 42 рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки info@ictweek.uz манзилига ёзишингиз мумкин.Жиззах шаҳридаги минтақавий кўргазмада иштирок этиш масалалари бўйича: +998 93 383 99 79.