Ишонмайсизми? Кенияда сигир ўзига ҳужум қилган шерни бўғиб ўлдирди

0

Кения шарқидаги Меру миллий боғидан қочиб кетган шер яқин атрофдаги қишлоқларда кўплаб сигир ва эчкиларнинг умрига зомин бўлди, аммо улардан бири охир-оқибат, йиртқичнинг шўрини қуритди, деб ёзади Daryo.uz нашри.

6-сентабр куни кечқурун шер қишлоқ уйларидан бирининг ёнидан бўғиб ўлдирилган ҳолатда топилган. Унинг бўйнига арқон ўраб ташланган. Воқеани текширган ҳукумат вакиллари тахмин қилишича, шер ҳовлидаги сигирга ҳамла қилмоқчи бўлган, аммо у қочиб кетишга уриниб, ўзи боғлаб қўйилган арқон билан тасодифан шерни бўйнидан ўраб қўйган, у эса бўғилиб ўлган.