Москвада қирғизистонлик фуқаро машинада 10 кишининг устига бостириб келди

0

Қирғизистонлик фуқаро қаҳвахонадаги можародан сўнг Москванинг Новочеркасс хиёбонида ўзининг Волксwаген Поло машинасида қастдан бир неча кишини уриб юборган деб хабар бермоқда «Daryo.uz нашри.
Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши жабрланган ва уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.

“Можаро иштирокчиларидан бири автомобил рулига ўтирган ва уни ғазабини келтирган кишиларнинг устига бостириб борган. Ҳозирда ҳайдовчи қўлга олинди. У воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилмаган ва айни пайтда кўрсатма бермоқда”, — дейилади Россия ИИВ Москва шаҳри бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

ОАВга кўра, қўлга олинган эркак Бекжон С. бўлиб, у 1997-йилда туғилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here