Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар Ватанга олиб келинди

0

Аввалроқ, Россиянинг Липецк вилояти Дубровский туманидаги ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мудҳиш ҳодисада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади кеча, 9 сентябрь куни Ватанга қайтарилди. Бунинг учун Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорликда ҳаракат қилдилар.

Ўзбекистон фуқаролари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Москва-Урганч” йўналишида ҳаракатланувчи рейси билан Ўзбекистонга олиб келинди ва дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топшрилиди.

 

qalampir.uz

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here