Тўйхона олдида юз берган жанжал бир кишини ҳаётдан олиб кетди

0

Шу йилнинг 7 сентябрь куни кечки вақтларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшовчи И.Р. ва унинг маҳалладоши А.Р.лар Мустақиллик кўчасида жойлашган “Сарбон” тўйхонаси олдида ўзаро жанжал оқибатида 30 ёшли Д.Н. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан кетиб қолганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада Д.Н. касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида И.Р. ва А.Р.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.