Автобус бекатида турган машина ҳайдовчиси “Тошшаҳартрансхизмат” ходимини “онасидан олиб, онасига солди” (видео)

0

Қонун устуворлиги жамият ҳаётида адолатнинг, тартиб-интизомнинг юзага келишига сабабчи бўлади. Қонунларга бўлган ҳурмат эса ўз-ўзидан ватанга дахлдорлик туйғусини шакллантиради. Бу тушунчаларни менсимаслик, оёқ ости қилиш ва бефарқлик, табиийки, жамиятнинг қайсидир бўғинида хаос бошланишига олиб келади.

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеороликда ҳам ана шу хаоснинг аломатларини сезиш мумкин. Видеода автобус бекатида тўхтаб турган “Матиз” автомашинасини кўриш мумкин. Ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл автомашина ҳайдовчисидан нега бекатда турганини, бу қонунга зид эканлигини, зудлик билан четга чиқиб туришини сўрайди. Бунга жавобан “Матиз”нинг эгаси аёлни тинимсиз ҳақоратлай бошлайди (ҳайдовчининг бирорта гапи сўкишсиз бўлмагани учун уларни ёза олмадик). У ҳатто ташкилот ходимига қўл ҳам кўтаради.

Бу орада “Спарк” автомобили ҳам келиб бекатда тўхтамоқчи бўлади, аммо видеога олинаётганини кўриб, тўхтамай ўтиб кетади. Сўкинишдан чарчамаган “Матиз” ҳайдовчисидан қочган аёл навбатдаги автобусга чиқиб олади. Шунда ҳам ҳайдовчи аёлни тақиб этиб, йўловчиларнинг олдида уни ҳақоратлайди, қўллари билан уятсиз қилиқлар қилади.

Енгил автомобилларнинг автобус бекатларида туриб олишлари одатий манзарага айланди. Аммо бу қонунга зид-ку, буни ҳатто ёш бола ҳам билади. Аммо ҳайдовчиларга негадир ҳеч ким ҳеч нарса дея олмайди. “Тирикчилигида” ёки “Оч қорним тинч қулоғим” қабилида бефарқ бўлинади. Қоида бузишига қарамай давлат ташкилоти ходимини барчанинг ичида сўкиб ҳақоратлаш эса ҳеч қайси қолибга тўғри келмайди. Келажакда бундай ҳолатларга барҳам бериш ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотлар бу каби қоидабузарликлар билан ўз вақтида шуғулланади, деб умид қилиб қоламиз.

 

kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here