Буффон «ПСЖ»да иккинчи рақамли дарвозабонга айланмоқда

0

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг асосий дарвозабони ким бўлишига ишора қилди.

«Ҳозирча якуний қарор қабул қилинганича йўқ, аммо мен Ареоляга биринчи рақамли посбон бўлиш учун имкониятлари анча яхшироқ эканини айтдим. Альфонс – «ПСЖ» тарбияланувчиси, у айнан шу клубда ўзини намоён қилмоқчи. Ана шундай футболчиларимиз билан фахрланишимиз лозим. Бизга «ПСЖ» юрагидан жой олган ўйинчилар керак», – деган Тухелнинг сўзларини келтириб ўтдюи RMC Sport.

Қайд этиш ўринлики, Франция чемпионатининг дастлабки икки тур баҳсларида парижликлар дарвозасини Жанлуижи Буффон қўриқлаган, бироқ кейинги икки ўйинда Ареоля асосий таркибдан жой олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Альфонс 6 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасидаги Германияга қарши баҳсда Франция термаси сафида илк марта майдонга тушди. Шу тариқа, у Франция термасидаги дебютини жаҳон чемпиони сифатида ўтказган тарихдаги илк футболчи бўлди. Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли посбон ЖЧ-2018 қайдномасига киритилган, бироқ барча 7 ўйинни захирада ўтказган эди.

tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here