Бугун футбол: Купер бошлиқ Ўзбекистон Кейруш қўл остидаги Эронга қарши жанг қилади

0

ФИФА кунлари доирасда бугун, 11 сентябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳсни қирғизистонлик Дмитрий Машенцев бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов ёрдам беради.

Беллашувга Тошкентдаги «Миллий» стадиони мезбонлик қилади. Учрашув эса маҳаллий вақт билан 20:00 да бошланади. Маълумот учун, ўйинга чипталар 8 сентябрда сотувга чиқарилганди.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аргентиналик мутахассиснинг дебют ўйинида Сурияга қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

Ўртоқлик учрашуви

11 сентябрь, сешанба

Ўзбекистон—Эрон 20:00