Facebook нега ишламаяпти? «Ўзбектелеком» расмий баёнот берди..

0

“Ўзбектелеком” АК бир неча кун мобайнида Facebook ижтимоий тармоғига киришда юзага келган муаммолар юзасидан ўз баёнотини берди.

“Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди: Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.

Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди”, – дейилади «Ўзбектелеком» хабарида.

“Ўзбектелеком“ АК ушбу хабарларни инкор этди.

Қайд этилишича, бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here