«GM Uzbekistan» айрим автомобиль моделларини етказиб бериш муддатларини қисқартиради

0

«GM Uzbekistan» АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда «Lacetti» (1 поз.), «Cobalt» (2 поз.) ва «Nexia» (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, «Lacetti» (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ хабар қилди.

Айтиш жоизки, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақда қўшимча равишда хабардор қилиб борилади. Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here