Ҳиндистонлик бўлғуси келин «ВАТСАПП» фанати экан. Шу туфайли қаллиқдан маҳрум бўлди..

0

 

Ҳиндистоннинг Амрохе шаҳрида яшовчи Қамар Ҳайдар исмли йигит айни тўй куни уйланишдан бош тортди. Тўй тантаналари 2018 йил 5 сентябрига мўлжалланганди. Одатга кўра, дастлабки тўй маросими келинникида ўтказилади. Келин томондагилар кутишди-кутишди, куёвдан дарак бўла қолмади. Шунда қизнинг отаси Уроой Механди куёв бўлмишникига элчи жўнатди. Элчи қайтиб келгач, қизнинг отасига маълум қилдики, куёв келинга «Ватсапп»га фанат бўлгани сабабли уйланмасмиш.

— Нимаймиш, қизим «Ватсапп»да кўп вақт ўтказармиш, — дейди Механди. — Ҳеч қурса менинг ҳурматимни ҳам қилмади у ярамас…

Кейинроқ Механдининг ўзи ёнига қондошларни олиб куёвникига борди. Тўй бошлаб қўйилганини айтиб, меҳмонлар қаршисида шарманда қилмаслигини сўради. Шу гапидан кейин куёвнинг оиласидагилар агар келиннинг сепи сифатида бериладиган қалин пули миқдори оширилса, куёвни кўндириб беришларини айтишди. Бу миқдор 6, 5 миллион рупийга тенг эди. Аламига чидай олмаган Механди куёв томон устидан полицияга шикоят аризасини тақдим этди. Ҳозир полициячилар ушбу шикоят аризаси юзасидан иш олиб боришмоқда.

Учинчи сентябр куни эса Ҳиндистоннинг Барели шаҳрида янги куёв келинни ўлдирган. Айтишларича, куёв келин тарафдан катта миқдорда қалин пули талаб қилган. Келин тараф бунча пул беришдан бош тортган. Шунда куёв жанжал кўтарган. Келин бўлса, дарҳол унинг устидан полицияга шикоят аризаси тақдим этган. Куёв бўлмиш ундан дарҳол аризани қайтариб олишни талаб қилган. Келин бош тортгач, куёв уни ўлдирган.

NDTV

Ҳурматли дўстлар, телеграммдаги каналимизга барчангизни лутфан таклиф этаман! Каналда сиз ҳар бир янгилик, ҳикоя, давомли асарларни биринчи бўлиб ўқийсиз!

https://t.me/olimjonhayit

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc