Манзура ўтмаган клипини қандай ўтказди? (видео)

0

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилишидан «Ниҳол» мукофоти совриндори Манзура Йўлдошеванинг «Севиб адашдим» номли қўшиғига ишланган видеоклипи ўтмаган эди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Кенгаш Манзура ижро этган “Севиб адашдим” қўшиғининг клипдаги айрим тасвирларини тўғрилаш кераклиги тушунтирилиб, ушбу клипни эфирга узатишни рад этганди.

Манзура ҳам анойи эмас. Хонанда клипдаги айнан «Ўзбекконцерт»дагиларга ёқмаган кадрларни қўлига ток қайчини олиб қиймалади, айб тополмайдиган қилиб, қайта кенгашга топширди. Маълум қилишларича, клип биринчи кўришдаёқ маъқулланган. Эфирга бериш учун яшил картани қўлга киритган.

Манзура кинояларга бой видеомурожаат йўллади. Унга кўра, «Севиб адашдим» номли қўшиққа ишланган клип тез кунда республика телеканаллари орқали намойиш этилади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here