Муаммойингиз ечимини тушингизда кўришни истайсизми? Унда уйқуга кетишдан олдин ушбу машқни бажаринг!

0

Бу машқнинг муаллифи Хосе Силвадир. Силва томонидан яратилган психологик комплекс машқлар унга машҳурикни олиб келган.

Буни бевосита кечаси уйқуга кетишдан олдин амалга ошириш керак. Қўлингизга шиша стакан олинг ва уни тоза ичимлик суви билан тўлдиринг. 100-150 грамм етарли. Тоза сув ўрнига газсиз минерал сув ишлатишингиз мумкин.

Стаканни иккала қўлингизга олинг, кўзингизни юмган ҳолда тепага қаранг! Жавоб талаб этаётган муаммоингизни савол тарзида шакллантиринг!
Аниқ тарзда шакллантириш жуда муҳим!

Шундан кейин кичик хўплам билан сувнинг маълум бир қисмини ичинг, ана шу жараёнда қуйидаги жумлани такрорланг!

«Бу ҳаммаси мен ўйлаётган муаммонинг ечимини топишим кераклиги учун». Кўзингизни очинг, стаканда қолган сувни узоқроқда бўлмаган жойда қўйиб уйқуга ётинг!

Кўп ҳолларда сиз жавобни тушингизда оласиз. Бу қандайдир шипшитишдек(подсказка) бўлиши мумкин.

Эрталаб туриб энди муаммони қандай ечиш кераклигини билсангиз, тушунсангиз унда қолган сувнинг ҳаммасини ичиб тугатинг ва албатта, онг остингизга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдиришни унутманг!

Агар саволингизга жавоб олмасангиз, унда машқни яна қайта такрорланг! Агар шунда ҳам жавоб олмасангиз, унда яхшилаб қанчалик савол тўғри қўйилганини ўйланг

Савол тўғри қўйилганининг қоидаси:
1. Савол бўлишлик феъли шакллда қўйилган бўлиши лозим.

Агар саволингизда «нима учун мен машина сотиб олиш учун пул топа олмаяпман?» дейилган бўлса унда бу хатодир. Бунда «-ма» бўлишсиз шакл қўшимчаси ётибди. Бу бўлмаслиги керак.

2. Савол дангал қўйилиши керак.
Савол мана бундай қўйилиши керак: «Мен Тоёта машинасини сотиб олишим учун пулни қандай топишим керак?». Мана бу дангал савол.

3. Бир марта савол бериш мумкин. Битта стакан сув — битта муаммо.

4. Сув ичаётган пайтда айтишингиз керак бўлган жумлани ўзгартирманг!

Ўйлаймизки, бу машқ сизга албатта, ёрдам беради.

Садриддин Шамс тайёрлади

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here