Оқ уй мобил телефонлардан фойдаланиш қоидаларини кескин кучайтирди

0

АҚШ Оқ уй маъмуриятида ходимлар учун мобил телефонлардан фойдаланиш қоидаларини кучайтирадиган янги қоидалар жорий этилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри CNN телеканали маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Телеканал манбалари маълумотига кўра, мобил телефонлардан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар оммавий ахборот воситаларида президентнинг собиқ ёрдамчиси Омароса Манигол-Ньюманнинг Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли билан суҳбати ёзуви эълон қилингач амалга оширилди.

Янги қоидаларга кўра, Оқ уйнинг ғарбий қанотида ишлайдиган ходимлар барча мобил қурилмаларни, шу жумладан иш учун берилганларни иш кабинетларида ёки шахсий шкафчаларда қолдиради.

Оқ уй ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади.