Перес «Реал»даги вориси ким бўлиши мумкинлигини айтди

0

«Реал» президенти Флорентино Переснинг ҳисоблашича, испаниялик теннисчи, Мадрид клуби мухлиси Рафаэль Надаль келгусида клуб раҳбарлиги лавозимини эгаллаши мумкин.

El Confidencial нашри маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» раҳбари Надални нафақат клубнинг энг яхши элчиси сифатида, балки ўзининг клубдаги вориси сифатида ҳам кўради.

Қайд этилишича, теннисчи «Реал» президентлигини фақат 2031 йилда, 45 ёшга чиққанида эгаллаши мумкин. Клуб президенти бўлишни истаган шахс мадридликлар клубида 20 йил ишлаши керак. Надаль 2011 йилда Мадрид клубининг фахрий элчисига айланганди. Надаль 2011 йилда Мадрид клубининг фахрий элчисига айланганди.

Айни вақтда 71 ёшда бўлган Перес «Реал»га биринчи марта 2000 йилдан 2006 йилгача раҳбарлик қилган, 2009 йилда яна шу лавозимга қайтган.