Қиймати бир неча минг долларга тенг бўлган қадимий хазина топилди!

0

Археологлар Миландан шимолда жойлашган Комо шаҳридаги собиқ Крессони театрида қадимги Рим тангаларини топди. Топилма милоднинг V асрига тааллуқли. Бу ҳақда Италиянинг маданий мерос, маданий фаолият ва туризм вазирлиги маълум қилган. Бу ҳақда Daryo.uz нашри хабар бермоқда.

Хазина бино ичидаги чиқинди идишларида топилган. Олимларнинг сўзларига кўра, тангалар сўнгги Рим империяси даврига тааллуқли. Ҳозирча топилманинг тарихий ва маданий қиммати аниқлангани йўқ.

Тангалар реставратсия лабораториясига юборилган ва мутахассислар томонидан ўрганилади. Топилманинг қиймати бир неча миллион долларга тенг бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here