Тайландлик муаллима босқинчи номусига тегмаслиги учун ўзини ўликка солишга мажбур бўлди…

0

 

Бу воқеа Сисакет вилоятида содир бўлди. Ташқарида кучли ёмғир ёғмоқда эди. Муаллима (исми-шарифи сир тутилган) уйда ёлғиз эди ва ётоқда дам оларди. Шу пайт ичкарига юзига ниқоб тутган босқинчи кириб келди ва аёлга ёпишди. У кафти билан аёлнинг оғзини ёпиб, уч марта қорни аралаш мушт туширди ва кийимларини ечишга тутинди. Аёл билдики, ҳозир бу босқинчи номусини поймол қилади. Бу балодан қутулиш учун муаллима ўзини ўлганга солди.

Аёл қимирламай қолгани ва нафас олмаётганини кўрган босқинчининг жони чиқаёзди. Азбаройи қўрқиб кетганидан аёлни қўйиб юборди-ю, ташқарига чопди…

— У кетиши билан ўрнимдан турдим-у, кўчага чиқдим, — дейди муаллима. — Қўшниларни чақирдим. Улар мени полиция маҳкамасига олиб боришди. Мен босқинчининг устидан шикоят аризасини ёздим…

Айни пайтда полициячилар босқинчини қидиришмоқда.

lenta. ru

Ҳурматли дўстлар, телеграммдаги каналимизга барчангизни лутфан таклиф этаман! Каналда сиз ҳар бир янгилик, ҳикоя, давомли асарларни биринчи бўлиб ўқийсиз!

https://t.me/olimjonhayit

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here