Тошкентнинг Юнусобод туман ҳокими пора олаётганда ушланди!

0

Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олаётганда ушланди.

Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов, тахминларга кўра, ер участкасини ажратиш учун пора олаётганда ушланди. «Газета.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбасининг хабар беришича, туман маъмурияти раҳбари жума куни ўз иш хонасида қўлга олинган.

Бахтиёр Абдусаматов (1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2003 йил) битирувчиси) 2017 йил апрелида туман ҳокими лавозимига тайинланганэди. Аввал Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

 

gazeta.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here