Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 12 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қалбингизни янада юмшатишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда вазият сизга қарши юзага келиши мумкин. Атрофдагилар, ҳамкасблар, дўст-у биродарлар билан дипломатларча муносабатда бўлинг. Серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Рўзғорингиздаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун кўп куч ва пул керак бўлади. Ҳаракатлар содир этишда шу икки нарсани ҳисобга олинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

12 сентябр куни сиз учун имкониятнинг барча эшиклари очиб қўйилади. Сиздан остона ҳатлаб ичкарига кириш ва орзуларингиз ушалиши учун интилишгина талаб этилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишни ортга сурманг. Акс ҳолда қарзга ботиб, бошингизда ташвиш кўпаяди. Дўстлар билан муносабатларга путур етади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрга итоат этинг. Соғлиқни асранг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар бугун шахсий ҳаётингизда танаффуслар юз беришини башорат қилган. Уларнинг айримлари моддий аҳволингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ишхонадаги юмушларга эски тартиб эмас, бугунги назар билан ёндашинг. Мағлубиятлардан қўрқманг. Бугун сизга жисмоний машқлар, айниқса, мушаклар, бел қисмингизни мустаҳкамлаш учун йўналтирилган машғулотлар катта фойда бериши мумкин.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

12 сентябрда ҳар жабҳада режимга, меъёрга амал қилинг. Шунда йўлингизда жиддий тўсиқлар пайдо бўлмайди. Шошма-шошарлик билан қилинган ишларнинг натижаси кутилганидек кечмайди. Вужудингизда тўлиб-тошаётган куч ва имкониятнинг асосий қисмини жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун сарф этинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз оғир кечади. Аммо ўзингизга қаттиқ ишониб, хотиржамликни қўлдан бермаган ҳолда олдинга интилсангиз, албатта ютиб чиқасиз. Жамоада ҳам ҳамкасблар қаршисида ўзингизни тутишингиз масаласига янгиликлар киритинг. Ора-сирада анархистга айланиб туриш ҳам зиён қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида кимдир сизга ишингиз билан боғлиқ таклиф киритади. Таклифнинг ортида албатта пул ётади. Рози бўлинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

12 сентябрда бирор ишни ҳамкасблардан бири ёки яқин дўстингиз билан бирга амалга оширишни режалаштирган бўлсангиз, режадан воз кечишингизга тўғри келади. Даромаддан куннинг иккинчи ярмида умид қилсангиз бўлади. Кун мобайнида кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Яна кимдир қариндошидан кўмак сифатида бир даста пулни қабул қилиб олади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги хасталикка қарши кураш муваффақиятли кечади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида омадингиз келишига шубҳа йўқ. Арзимас ишни қўл учида бажариб қўйсангиз ҳам даромади кафтингизга сиғмас даражада бўлади. Ўзингизни бўш қўйинг. Кун давомида кўпроқ пиёда кезинг. Шу баҳонада бозор айланасиз, дўконларга кириб ёқимли харидлар қиласиз. Сиздаги аъло кайфият бошқаларга ҳам оптимизмни ҳадя этса ажаб эмас. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Ишларингиз ўнгидан келсин!

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

12 сентябр куни барчани ҳаётда қандай яшаш кераклигига ўргатаверинг. Бу масалада билим ҳам, тажриба ҳам етарли. Фақат бироз ораторга айлана билсангиз бас. Шахсий ҳаётда эса етакчиликка даъво қилманг. Катта жанжал келиб чиқиши мумкин. Умуман айтганда, оилавий муаммоларингиз кўп. Уларни бартараф этиш учун катта куч керак бўлишини унутманг. Овқатни меъёрдан ортиқ истеъмол қилманг, барака топасиз.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун биринчи навбатда келажак ҳақида қайғуришни бошланг. Агар кун бўйи пулларни бўлар-бўлмасга ишлатиб, ҳамкасблар, таниш ва дўстлар билан жанжаллашиб, муштумзўрликка мойил бўлсангиз, оқибатда ёлғиз қолиб кетишингиз турган гап. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланинг. Бу саломатлигингиз мустаҳкамланиши учун ёрдам беради. Асло бировнинг кўнглини оғрита кўрманг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

12 сентябр сиз учун анча оғир кечиши кутилмоқда. Ишхонадаги раҳбарлар тарафидан эшитадиган танқидлар ҳам бугунга тўғри келадиганга ўхшайди. Бундан ташқари, молиявий муаммолар ҳам сизни толиқтириши мумкин. Ҳар ишда дўстлар маслаҳатига албатта қулоқ тутинг. Оила қурмаганлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришади. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ғийбатлардан сақланинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз қоғозбозликлар билан бошланиши кутилмоқда. Ўзингиз учун энг муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришга кўп вақт сарфлашингиз мумкин. Телефон орқали суҳбатлашишни ҳам камайтиришингизга тўғри келади. Бу сизни молиявий манфаатдорликдан маҳрум этиши мумкин. Айримлар кун давомида хизмат сафарига жўнаб кетишлари эҳтимолга яқин. Оиласизларни кечқурун ёқимли лаҳзалар, қизиқарли суҳбатлар кутиб қолади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

12 сентябр куни асабларингиз таранг тортган ҳолда уйғонасиз. Бу атрофдагилар билан жанжаллашишларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Иш жойингизда ҳам раҳбарларнинг танқидига учрашингиз эҳтимоли бор. Бош, оёқ ва бел оғриғи безовта қилса, дарҳол чорасини кўришингиз керак. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Ажаб эмаски, шу баҳонада кайфиятингиз кўтарилса.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Ҳурматли дўстлар, телеграммдаги каналимизга барчангизни лутфан таклиф этаман! Каналда сиз ҳар бир янгилик, ҳикоя, давомли асарларни биринчи бўлиб ўқийсиз!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here