UzCard картадаги пулларни музлатишини айтди

0

«Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш” хизмати мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳамда бизнинг тўлов тизимимизга интеграция қилинган барча мобил илова платформалари учун қўшимча имкониятдир.

Замонавий ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган электрон тижорат соҳасидаги янги хизматлар кун сайин янги имкониятлар билан кенгайиб бормоқда. Бугун ҳар биримиз ушбу қулай технологик имкониятларсиз ҳаётимимзни тасаввур этолмаймиз. Жумладан, компаниямиз ҳам кундан-кунга ривожланиб, ўз ҳамкорларига янги хизматларни таклиф қилиб келмоқда. Булардан бири яқин кунларда мутахассисларимиз томонидан яратилган  “Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш” хизматидир.

Музлатиш сўзи инглизча “hold” сўзидан олинган бўлиб, эквайер томонидан банк картаси орқали амалга оширилган тўловнинг банк-эмитент томонидан ушлаб қолиниши деган маънони ангалатади.

Янги хизматимиздан фойдаланган карта эгаси маҳсулот ёки хизмат турига белгиланган тўловни амалга оширишдан аввал, амалга ошириладиган тўлов миқдорини “музлатиш” имкониятига эга бўлади. Мисол учун, Сиз бирон бир мобил илова орқали маҳсулотга буюртма бердингиз ва маҳсулот етказилганида талабларга жавоб берилмаган ҳолат кузатилганида тўловга ажратилган пул миқдори олдиндан музлатилганлиги сабабли карта ҳисобига қайтарилиши мумкин. Агар маҳсулот ёки хизмат турига белгиланган тўловни  бекор қилимоқчи бўлсангиз, пул миқдори “музлатилган” статусидан ечилади ва тўлиқлигича қайтиб карта балансига қайтарилади.  Унгача ушбу пул миқдори “музлатилган” ҳолда тураверади.  Ушбу хизмат тури иштирокчилари харидор, мерчант ва Ягона умумреспублика процессинг маркази ҳисобланади.

Пул миқдорининг музлатилиш функциясининг  қўлланилиши мижозларга бир қатор қулайликларни тақдим этади:

•         пул миқдори ажратилаётганда улар карта ҳисобида қолади;

•         маҳсулот ёки хизмат тури кўрсатилганидан сўнг харидор тўловни амалга ошириши мумкин;

•         мижоз ҳар доим ҳақ: маҳсулот ёки хизмат тури керакли талабларга жавоб бермаган ҳолатда ундан бош тортишингиз мумкин;

•         тегишли талабларга жавоб берилганида мерчант, яъни тўлов пункти эгаси томонидан “музлатилган” пул миқдори тўланишига ишонч ҳосил қилинади;

•         сотувчи учун ўз аудиториясини кенгайтириш имконияти;

•         ажратилган пул миқдори бошқа сотувчи ҳисобига йўналтирилмайди.

Маълум пул миқдорини музлатишга қаратилган янги хизмат тури мижозлар учун қатор қулайликларни келтириб чиқаради.