12 ЯШАР БОЛА МУАЛЛИМАНИНГ ЖОНИГА НЕГА ҚАСД ҚИЛДИ?..

0

 

Яқинда Американинг Айова штатига қарашли Элдриж шаҳридаги Норт Скотт ўрта мактабида фожиа содир бўлди. 12 ёшли ўқувчи синфхонага қўлида жанговар тўппонча билан кириб борди-да, муаллимага тўғрилаб тепкини босди. Аммо тўппонча отилмади. Хавфсизлик режимида турган экан. Қўрқувдан жони чиқаёзган муаллима куч билан боланинг қўлидаги тўппончани тортиб олди. Орадан сал ўтиб полициячилар етиб келишди ва тўппончани мусодара қилишди. Текшириб кўрилганда, тўппончада биттагина ўқ бўлган экан. Худо кўрсатмасин, отилиб кетганда, муаллима ҳаёт билан видолашган бўларди. Дарвоқе, исми-шарифи сир тутилган болакай қамоққа олинган.

BBC News