Агар бошингизга мусибатлар келса шу зотларни эсланг!

0

— Агар туғишганларингиздан озор чексангиз, ўз ака-укалари томонидан хиёнатга учраган ЮСУФ алайҳиссаломни эсланг!

— Агар Ота-онангиз сизга қарши чиқса, азият берса, ўз отаси ўтга ташланишига рози бўлган ИБРОҲИМ алайҳиссаломни эсланг!

— Муаммолардан чиқиш йўлини кўрмаётган бўлсангиз, балиқ қорнига тушган ЮНУС алайҳиссаломни эсланг!

— Агар сизга туҳмат қилишса, ҳар хил қўрқинчли лақаблар қўйишса, туҳматлар остида қолган ОИША розиаллоҳу анҳани эсланг!

— Агар касал бўлсангиз, танангиз оғриқдан қийналаётган бўлса, касалликдан сизданда кўпроқ азоб чекган  АЮБ алайҳиссаломни эсланг!

— Агар ўзингизни ёлғиз қолгандек ҳис қилаётган бўлсангиз, атрофингиздагилар сизни тушунмаётган бўлса, ер юзида ёлғиз яратилиб истиқомат қилган ОДАМ алайҳиссаломни эсланг!

— Агар сизга қийин кўринган иш устида иккиланаётган бўлсангиз, ҳеч иккиланмасдан кема ясаб йўлга чиқган НУҲ алайҳиссаломни эсланг!

— Агар оилангиз, яқин дўстларингиз устингиздан кулаётган, сизни ақлдан озган, фитначи деб азият беришаётган бўлса, бутун яқинлари тарафидан азиятларга учраган МУҲАММАД алайҳиссаломни эсланг!

Аллоҳ келгуси авлодга ўрнак бўлсин учун барча Пайғамбарларга синофлар берди.  Пайғамбарлар сабр қилганларидек сиз ҳам динингизда маҳкам бўлган ҳолатда қийинчиликларга сабр қилинг, Аллоҳ бу имтиҳонлардан кейин сизни азизликга албатта олиб чиқади. Бу Аллоҳнинг вадасидир.

Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир.
(Бақара 153-оят)

Аллоҳ сабрлиларни севади.
(Ол-Имрон 146-оят)

Ва сабрлиларга (гўзал оқибатни) башорат беринг!
(Бақара 155-оят)

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here