Андижоннинг Боғишамолидаги уйларни ҳашарчи аскарлар қуради

0

Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида бунёд этилаётган уй-жойлар қурилишининг 3-босқичи бошланди. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар бермоқда.

9 сентябрь куни «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастури ижросини таъминлаш ва бунёдкорлик ишларида ёрдам бериш мақсадида вилоятга келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасида ҳарбий хизматни ўтаётган 450 нафар аскардан иборат ҳашарчилар гуруҳи Андижон вокзалида кутиб олинди.

Махсус муҳандислик-қурилиш  бошқармаси  Ўзбекистон президентининг 2018 йил 31 июлдаги  «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб,  унинг вазифаларидан бири «Қишлоқ қурилиш банк» акционерлик тижорат банки ҳамкорлигида республика ҳудудида амалга оширилаётган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида турмуш шароити оғир аҳоли вакиллари, энг аввало, кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган фуқароларга барча қулайликларга эга замонавий уй-жойлар қуриб бериш ҳисобланади.

Ҳашарчи аскарлар Боғишамол даҳасида 720та турар-жой қуриб битказилгунга қадар меҳнат қилишади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here