Аёллар нега йиғлайдилар?…

0

Бола онасидан сўради:
— Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
— Чунки мен, аёлман.
— Мен буни тушунмайман, — деди, бола. Она уни бағрига босиб:
— Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! – деди. Сўнг у отасидан сўради:
— Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
— Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. Кишига айланди.
Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан сўради.
— Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
— Аллоҳ аёлларни яратганида, уларга кучли елкаларни берди. Унда улар бутун дунёнинг ташвишини кўтарадилар. Ҳаловат беришлари учун иккита юмшоқ, майин қўлларни берди. Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигию инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча қийинчиликларга сабр қилишилари учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат қилиши мумкин! Фарзандига нисбатан меҳр берди. Болалари куни келиб унга душман бўлиб қолишса ҳам, аламларига сабаб бўлишса ҳам, унинг муҳаббати уларга нисбатан ўзгармайди, тугамайди. Энг охирида унга кўзёшларни берди. Юрак-бағри тўлиб кетганда аччиқ кўзёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг энг заиф нуқталаридир.

Аёлларнинг кўзёшларини ҳурмат қилинг!

Она…
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўзёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.

Кўчага чиқиб кетиб, қайтганимизда, бизга ҳеч нарса керак бўлмаса ҳам, «Онам қанилар?» деймиз.

Она — ВАТАН. У ҳар қанча бечора бўлсин, қадри беқиёс. Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад. Ундан йироққа кетамиз-да… кетамиз-у тупроқларини ўпиб, кўзимизга суриш учун қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!

Dildagi gaplar