Бенднернинг қиз ўртоғи: «Таксичи ўзи бизга ҳужум қилди» (Фото)

0

«Русенборг» ҳужумчиси Никлас Бенднернинг қиз ўртоғи Филин Рупсторф футболчининг таксичи билан боғлиқ воқеага шарҳ берди.

Аввалроқ, 8 дан 9 сентяюрга ўтар кечаси Бендтнер таксичи билан жанжаллашиб, унинг жағини синдиргани ҳақида хабар берилган эди.

«Якшанбага ўтар кечаси бўлган воқеаларнинг баъзи тафсилотларини айтишим керак. Ёзишларича, Никлас таксичига ташланган, аммо бундай эмас. Соат иккига яқин Никлас ухлашни истади, мен эса клубда қолмоқчи бўлдим. Таксига ўтирганимизда ҳам буни муҳокама қилаётган эдик. Уйимизгача бўлган масофа яқин эди, аммо такси ҳайдовчиси биз сўраган йўналиш бўйича ҳайдамади. У биздан 50 крондан кўпроқ пул талаб қилди, аммо биз бундан қаттиқ норози бўлдик, шунинг учун унинг машинасида кетишдан воз кечдик. У бизга бақира кетди ва ёмон сўзлар билан ҳақоратлади.

У бизни машинадан тушириб юборди ва бизга шиша идиш отди, мўлжалга тегамагач олдимизга келди. Эрим уни бир марта урди. Никлас ҳеч кимга ҳужум қилгани йўқ, унга ҳужум қилишди ва у ўзини ҳимоя қилди. Ким қиз ўртоғи учун шундай қилмайди? Улар гапираверишсин ва ёзаверишсин, амммо севганингизни ҳимоя қилиш уят эмас. Бу ўзини ҳимоя қилиш эди», – дейди қиз.

 

stadion.uz