Би-ир кулишмаймизми, ока?..

0

 

* * *

 

Касалхонага мияси қаттиқ чайқалган эркакни олиб келишди. Касаллик варақасини тўлдираётган ҳамшира ундан сўради:

— Уйланганмисиз?

— Йўқ, машина уриб кетди.

 

* * *

 

Травмотолог ҳузурига қўл-оёғи бинт билан бойлаб ташланган аёл кириб келди.

— Нима бўлди сизга?

— Дазмолни ёққандим, ток урди.

— Оёғингизга нима қилди унда?

— Менам ҳаққини бировга бериб қўядиган аёлмасман.

 

* * *

 

Қиш. Совуқ. Катта кўчада иккита бит гаплашишяпти.

— Ёмон совуқ-а?!

— Қўявер, бойиб кетсак, биз ҳам ўзимизга ит сотиб оламиз.

 

* * *

 

Эр-хотин дўконга кириб келишди.

Эр:

— Илтимос, бизга итимиз учун 200 грамм колбаса кесиб беринг!

Хотин:

— Дадаси, итимиз йўқ-ку!

Эр:

— Ириллайверма!

 

* * *

 

Ҳарбий билим юрти директорига қўнғироқ қилишди.

— Курсантингиз аёлни зўрлашга ҳаракат қилгани учун қамоққа олинди.

— Зўрлашга урингани учун дедингизми?

— Ҳа.

— Йўқ, унда сизлар қамоққа олган йигит бизнинг курсант эмас.

 

* * *

 

— Нега жинни қуёшга тик қаради дегунча кулаверади?

— Мени суратга олишяпти деб ўйлайди.

 

* * *

 

— Кишан дегани нима?

        — Ҳақиқий дўстлик риштаси.

 

* * *

 

Ўқитувчи кўл бўйида балиқ тутаётганди. Қармоғига кичкинагина лаққа илингач, қўлига олиб қайтадан сувга ирғитаркан, деди:

— Тез уйингга боргин-да, эртага ота-онанг билан кел!

 

* * *

 

Бир эркак шамоллаб қолди-ю, врачга бормасдан ўзини руҳан даволамоқчи бўлди ва кўзгу рўпарасига келиб хаёлан гапира бошлади:

— Мен акса урмаяпман! Мен…

Шу пайт кутилмаганда акса уриб юбориб, хаёлан сўзлашда давом этди:

— Бу мен эмас! Бу мен эмас!

 

* * *

 

— Оғайни, чапақайлигинг сенга халақит бермайдими?

— Йўқ. Ҳар бир одамнинг қандайдир камчилиги бўлади. Масалан, ўзинг, шакарли чойни қайси қўлинг билан аралаштирасан?

— Ўнг қўлим билан.

— Ана, кўрдингми, шакарни қўл эмас, қошиқ билан аралаштириш керак.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here