БМТ: Дунёда 821 миллион киши оч

0

Сешанба куни БМТ берган маълумотга кўра, дунёда 821 миллион киши очликдан азият чекади. Уларнинг кўпчилиги Осиё ва Африка қитъаларида яшайди.

Буни БМТ матбуот котиби Стефан Дугрик ташкилотнинг Ню Йоркдаги қароргоҳида берган ҳисоботида айтиб ўтди.

Дугрик БМТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги ва дунёдаги озиқ-овқатнинг ҳолати бўйича янги ҳисоботига таяниб, кетма кет учинчи йил дунёда очликдан қийналадиган инсонлар сони ортаётганини айтди.

Мазкур ҳисобот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди (ИФАД), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ), Жаҳон озиқ-овқат дастури (WФП), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида тузилган.

Ҳисоботга кўра, 2017 йилда дунёда очликдан қийналадиганлар сони 821 миллионга етган. Бу ҳар 9 кишидан бири оч дегандир.

Дугрик уч йилдан буён очлик нисбатининг ошиб бориши “Очликка барҳам бериш 2030” лойиҳасининг муваффақиятсизлигини исботлаганини айтди.

Шунингдек, ҳисоботда ҳозирда ҳар уч ҳомиладор аёлдан бири анемиядан азият чекиши айтилган. Бунинг оқибати аянчли бўлишидан огоҳлантирилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here