«Болаларимга ҳаром луқма едирдим!»

0

— Ассалому алайкум! Бундан бир неча ой олдин катта ўғлим қаттиқ касал бўлиб қолди. Аёлим иккимиз фарзандимизни асраб қолиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Ҳиндистондан келган шифокорларнинг ёрдами билан ўғлимиз яна ҳаётга қайтди. Бироқ яшашимиз кундан-кунга оғирлашиб бораверди. Қанча зўр бериб ишламай, яхши яшашга ҳаракат қилмай, сира имкони бўлмади.
Бир куни ишдан қайтаётиб, йўл четида турган бир даста пулга кўзим тушди. Кимдир тушириб қўйган, шекилли, деб ўйладим. Пулнинг юзи иссиқда, сира кетгим келмасди ўша жойдан… Олай десам, гуноҳга ботишимни, ўғирлик қилаётганимни ўйлаб, ортга тисланаман. Олмай десам, уйимдаги вазиятнинг мушкуллиги, мен олмасам ҳам, барибир, кимдир олиб кетишини ўйладим. Ахийри пулни олдим. Виждонимга қарши иш қилдим. Ўша пулдан рўзғорга ул-бул, болаларга ширинликлар олиб бордим. Болаларимнинг хурсандлигини кўрсангиз эди… Лекин уларга ҳаром луқма едираётганимдан ич-ичимдан зил кетардим. Пулнинг қолганини ишлатишга юрагим дов бермади. Кимнидир ташвишга солган бу пуллар менга бахт келтирмаслиги тайин. Хатомни тузатиш учун нима қилсам бўлади? Бу пулларнинг эгасини қаердан топаман энди?

МИРТЕМИР
Зомин

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here