Индонезиянинг Ачех вилоятига қарашли Биреэн округида аёл ва эркакнинг биргаликда овқатланиши тақиқлаб қўйилди…

0

 

Бу тақиқлов округдаги барча кафе ҳамда ресторанларга тааллуқли экани алоҳида кўрсатиб ўтилган. Бунга кўра, эр-хотин бўлмаган эркак ва аёллар биргаликда овқатланмайди. Маҳаллий раҳбарларнинг айтишича, бегона эркак ва аёлнинг биргаликда ўтириб овқатланиши шариат қонунларига зид экан. Қолаверса, айнан шу округда кечқурун соат 21: 00 дан кейин аёлларнинг кўчага чиқиши ҳам қонунга зид ҳисобланади.

Шу йил аввалида Ачех вилоятида фоҳишаликда айбланиб қўлга олинган аёлларни шариат полицияси вакиллари шафқатсизларча калтаклаган. Ваҳоланки, шариат полицияси Индонезия бўйича ҳисоблаганда, фақат Ачех вилоятидагина мавжуд. Вилоятдаги шариат қонуни нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин вакилларига ҳам тааллуқли.

The Independent

Ҳурматли дўстлар, телеграммдаги каналимизга барчангизни лутфан таклиф этаман! Каналда сиз ҳар бир янгилик, ҳикоя, давомли асарларни биринчи бўлиб ўқийсиз!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here