Жонига қасд қилиш, “Қул қилиб ишлатиш, офицерлар лоқайдлиги, оқибатсизлик… (ёхуд Қирғизистон армияси сафларидаги ўзбошимчаликлар)

0

 

 

“ЖОНИНГ ОМОНАТ-КУ, БОЛАМ!!!”

 

Кейинги пайтларда ҳақиқатан Қирғизистон қуролли кучлари сафида қонунбузарликларга йўл қўйилаётгани ҳақида матбуот саҳифалари орқали кўп ёзиладиган бўлди. Масалан, охирги воқеани олайлик. Шу йилнинг ўзида мамлакат конвойлаштириш ва қўриқлаш хизмати департаментида учта бахтсиз ҳодиса юз берган. Уларнинг иккитаси аскарлар ўлими билан якун топган.

2018 йил 6 июнида шу департаментда ҳарбий хизматни ўтаётган аскар қўлидаги автомат ёрдамида ўз жонига қасд қилган. Аммо марҳум аскарнинг яқинлари бу ҳақда ҳеч қайси юқори ташкилотга арз қилишгани йўқ. Бу масалада тергов ҳам ташкил этилмади.

Айнан шу департаментнинг яна бир аскари ўз жонига қасд қилди. У ҳам ҳожатхонага кириб қўлидаги автоматдан ўзини отган. Марҳум энди 18 ёшни қаршилаганди.

Яна бир воқеа Молдовановка қишлоғида жойлашган №1 колонияда содир бўлган. Ҳарбий хизматни адо этаётган аскар қўлидаги қуролдан ўзига қарата ўқ узган. Хайрият, жароҳат жиддий бўлиб чиқмади. Врачлар уни ҳаётга қайтара олишди. Касалхонадан чиққач, хизматни давом эттирди.

 

ВЕРТОЛЁТ, ФАЛОКАТ… ЖАБРДИЙДАЛАР ДАРДИНИ КИМГА АЙТСИН?

 

2018 йил 9 июлида тоғли ҳудудда Қирғизистон қуролли кучларига қарашли вертолёт қулаб тушган. Вертолётда жами олти киши бўлиб, уларнинг уч нафари сайёҳлар эди. Ҳаммалари жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Ҳарбий прокуратура ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатди. Лекин юқори лавозимли шахсларнинг биронтаси жавобгарликка тортилмаган. Вертолётдан эса қулаб тушгач, ном-нишон қолмаган.

 

ПОГОН ТАҚҚАН “ҚУЛЛАР”

 

2018 йил июнида Қирғизистон ҳарбий прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари билан бирга Қўй-Тош қишлоғида жойлашган 73809- ҳарбий қисмдаги қонунбузарликлар юзасидан иш қўзғади. Маълум бўлишича, бу ерда оддий аскарлар қул қилиб ишлатилаётган экан. Аниқроғи, аскарларни яқин атрофдаги қишлоқларга олиб бориб ҳожатхона тозалашга, бегоналарнинг машиналарини таъмирлашга, ариқ ковлашга мажбурлашаркан. Бажарилган ишлар учун командирлар қуртдек қилиб пул санаб олишаркан-у, аскарларга бир тийин берилмаскан.

Прокуратура ҳарбий қисм командирини ўша заҳоти ишдан бўшатди. Бир нафар катта лейтенант, икки нафар прапорщик бир ой муддатга гаупвахтага ташланди.

Ўша ойнинг ўзида Тош-Кўмир шаҳридаги Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисм прапорщиги шартнома асосида ҳарбий хизматга чақирилган аскарларни сабабсиз калтаклаши аниқланди. Маълум бўлдики, ўша куни прапорщик ғирт маст ҳолатда казармага кириб келган. Казармада жами 24 нафар аскар бор эди. Ўшаларнинг 9 нафари прапорщикдан калтак еган. Тош-Кўмир шаҳар суди айбдорни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.

 

ТОК УРИБ ЎЛАЁЗГАН АСКАР

 

Шу йил 19 август куни Мойлув-Сув шаҳрида жойлашган қуруқликдаги қўшинларга қарашли ҳарбий қисмда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётган Руслан Сапарбоев исмли аскар ток уриши натижасида кучли куйиш жароҳатини олган. Врачлар унинг иккала оёғини ҳам кесиб ташлашга мажбур бўлишди. Бош штабдагилар эса бу бахтсиз ҳодиса эканини айтишди. Эмишки, Сапарбоев ўзбошимчаларча эшигига тақиқловчи белги қўйилган электр станциясига кирган. Аммо прокуратурадагилар бу фикрларни рад этишди. Уларнинг айтишича, биринчидан, электр станциясининг эшиги очиқ бўлган. Иккинчидан, у ерда ҳеч қандай тақиқловчи белги бўлмаган.

24.kg

 

Қирғизистоннинг Ўш вилоят прокурори ўринбосари ўзини осиб қўйди… Нега?..

Расмий хабарларда таъкидланадики, ҳақиқатан Қирғизистондаги Ўш вилоят прокурори ўринбосари Тўра Кожошов ўзини осиб қўйган. Аммо ҳозирча фожиа сабаблари маълум қилинмаган. Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

24.kg

Ҳурматли дўстлар, телеграммдаги каналимизга барчангизни лутфан таклиф этаман! Каналда сиз ҳар бир янгилик, ҳикоя, давомли асарларни биринчи бўлиб ўқийсиз!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here