«М-2. Қрим» автомобил йўлида автоҳалокат содир бўлди. Афсуски, ҳалок бўлганлар юртдошларимиз экан…

0

 

Фалокат йўлнинг 322- километрида юз берган. №403 «ПАЗ» йўловчи ташувчи автобуси «Нексия» (давлат рақами В 120 ВА 116 RUS) автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда енгил автомобилдагиларнинг икки нафари ҳалок бўлган, бир киши оғир жароҳат олган. Уларнинг барчаси ўзбекистонликлар экани аниқланган. Россия матбуотидагиларнинг ёзишича, «Нексия» автобуснинг йўлига чиқиб юборган.

 

Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар:

 

Раҳмонов Моҳмирза Оймирзаевич. 1986 йили туғилган. Андижон вилояти, Изббоскан тумани, Гулистон Чек кўча, 25 уйда яшаган.

Ғозиева Маликахон Ҳабибуллаевна. 1989 йили Андижон вилояти, Жалолқудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида туғилиб вояга етган.

ЖАБРЛАНУВЧИ: (ҳайдовчи) Ўринбоев Камолиддин Муқлименович. 1989 йили Андижон вилояти, Жалолқудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида туғилиб вояга етган.

Ҳалок бўлган юртдошларимизни Оллоҳнинг ўзи раҳматига олсин! Охиратларини обод қилсин! Яқинларига сабр берсин!

gazeta. uz/ru

Азиз дўстим! Биз Телеграмм каналимизга сизни лутфан таклиф этиб қоламиз. Ишонамизки, каналимизга аъзо бўлгач, дунё хабарлари, бир-биридан қизиқарли ҳикоя ва давомли асарларни биринчи бўлиб ўқийсиз! Биз билан бирга бўлинг! Ўтказган вақтингиз учун афсусланмайсиз!

https://t.me/olimjonhayit

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc