«ТИРИЛГАН МУРДА» (ёхуд қотиллик жинояти 20 йилдан сўнг барибир очилди)

0

 

Калининград полицияси ходимлари яқинда 20 йил олдин қотилликка қўл урган, аммо ўлган дея ҳисобланган эркакни қўлга олишди. У 1997 йили яқин танишини ўлдириб, кейин ўзининг ўлимолди мактубини қолдирган-у, изсиз ғойиб бўлган. Ўлимолди мактубида одам ўлдирганини тан олиб марҳумнинг яқинларидан узр ҳам сўраган.

Айтишларича, қотил ҳозир 60 ёшда. Маълум вақт Хабаровскда яшаб келган. Ҳатто, яқинлари ҳам эркакни ўлиб кетган деб ҳисобларкан. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимларининг омади келди. Улар Узоқ Шарқдаги ҳамкасблари орқали бир аёл Калининградга кўчиб ўтганини аниқлашди. Аёл бир эркак билан яшаркан, эркакнинг барча белгилари 20 йилдан бери қидирувда бўлган қотилникига жуда мос келаркан. Полициячилар дарҳол ўша аёлни топишди ва қотил қўлга олинди. Тўғри, олдинига у хорижлик эканини айтиб полициячиларни чалғитишга уринди. Лекин ҳақиқатдан қочиб қутула олмади. Охири қотиллигини тан олди.

Ҳозирги кунда қотил тергов қўмитаси вакиллари ихтиёрига берилган.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here