Тожикистон ҳукумати ва мухолифати вакиллари ЕХҲТ йиғилишида муштлашиб кетишди (видео)

0

Варшавада Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича йиғилиши доирасида Тожикистон делегациясининг аъзолари ва Тожикистон мухолифати тарафдорлари ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Тожикистон мухолифати вакили Орзу Сулаймоний йиғилиш ўтказилган меҳмонхонадан чиқиб, ушбу давлатдан келган расмий делегация вакили билан мунозарага киришмоқчи бўлган.

Тожикистон мухолифати вакили Орзу Сулаймоний йиғилиш ўтказилган меҳмонхонадан чиқиб, ушбу давлатдан келган расмий делегация вакили билан мунозарага киришмоқчи бўлган.

Унинг сўзларига кўра, у Тожикистон Исломий уйғониш партияси собиқ аъзоси Аёмиддин Сатторов билан суратга тушишни хоҳлаган.

Расмий Душанбе вакили аввалига рақибининг юзига мушт туширган, сўнг оёғи билан зарба берган. Муштлашув меҳмонхона ходимлари томонидан тезда тўхтатилди.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан хабар беришларича, айни вақтда вазиятни ўрганиб чиқишмоқда.