Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 13 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

13 сентябр куни майда-чуйдаларгача эътибор қаратмасангиз бўлмайди. Бугун содир бўладиган ҳар бир воқеа келажакда муҳим рол ўйнаши мумкин. Асосийси, келажакка ишонсангиз бас. Омаднинг ўзи келиб елкангизга қўнади. Молиявий масалада ҳам омадингиз келади. Куннинг иккинчи ярмида сира кутилмаганда ғойибдан пул келиб қўлингизга тушиши кутилади. Лекин сарфлашга шошилманг. Яхши кунлар учун асраб қўйинг. Кечқурун айримлар фавқулодда сафарга отланиши мумкин.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Юлдузлар бугун бошингиздан тасодифий ишлар ўтишини башорат қилган. Лекин улар тасодифий бўлиб чиқмаслиги мумкин экан. Барибир мамнун тортасиз. Айниқса, кун давомида янги танишувларни бошингиздан ўтказишингиз кайфиятингизни илкис кўтариб юбориши эҳтимолдан холи эмас. Ҳар бир оддий манзарадан, ҳодисадан ҳам илҳомланиб, тўлқинланиб кета биласиз. Табиатан реалист бўлсангиз-да, муҳаббатда иллюзия таъсиридан чиқиб кета олмай ҳалак бўласиз.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

13 сентябр куннинг биринчи ярмида иш жойингиздаги ҳамкасблардан бири кўнгилсиз хабар етказиши кутилади. Лекин эмоцияни назорат эта билишингиз керак. Билиб-билмай, нотўғри гап гапириб қўйишдан сақланинг. Кун давомида айрим вазиятлар сизга қарши чиқиш эҳтимоли бор. Баъзилар молиявий жиҳатдан йўқотишларни бошдан кечириши мумкин. Муҳаббатда муваффақиятга эришасиз.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кун сиз учун омадли ва хайрли кечади. Ўтган кунлари чин кўнгилдан ишлаб қўйганингизнинг мевасини бугун териб ейиш бахтига муяссар бўласиз. Ишхонада ҳамкасблар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Лекин улар узоқ чўзилмайди. Шахсий ҳаётингизда ҳам сокинлик ҳукм суради. Фақат етакчиликка даъво қилиб қолмасангиз бас. Саломатлигингизни асранг. Овқатланиш қоидаларини бузманг. Ана шунда сиздан саломати бўлмайди.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

13 сентябрда яқин ўтмишдаги муваффақиятсизликларни қайта ёдга олиб кайфиятингизни бузишингиз тавсия этилмайди. Бировларга фақат хурсанд, хушчақчақ ҳолда кўрининг. Муҳаббатда бошингиздан бир дунё тўфонли лаҳзалар ўтиши кутилади. Кечки пайт янги танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз омадли кечиши юз-кўзларингиздан ҳам балқиб туради. Ўтмишнинг ширин хотиралари қалбингизга ёқимли гармония ҳадя этади. Аммо йўл-йўлакай учраб қоладиган ноқулайликлардан юз бурманг. Улар ҳам қайсидир маънода ҳаёт мактаби вазифасини ўташи мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорларингиз билан бўлиб ўтадиган учрашув муваффақиятли кечади. Улар билан қандай қилиб ҳалол йўлдан юрган ҳолда янада кўпроқ даромад қилиш хусусида маслаҳатлашиб оласиз.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

13 сентябр куни жамоавий тарздаги ишларингиз бароридан келади. Ёлғизликда ишлаш эса аксинча муваффақиятсизлик келтириши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам стандартлардан қочинг. Ноанъанавий йўллардан боринг. Эски қадрдонлар билан учрашиб суҳбатлашиш ҳам кўнглингизни чоғлаши тайин. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг бугунги барча уринишлари зое кетиши кутилади. Арқонни узунроқ ташлашингизга тўғри келади. Кечқурун баъзилар хизмат сафари билан олисга йўл олиши мумкин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Юлдузлар оиласизларга эрталаб уйқудан уйғонибоқ, яхши кийинишни ва бахтини қидиришга тушишларини маслаҳат беради. Иккиланманг, бугунги кун албатта сиз излаган бахтни ҳадя этади. Кўнглингиз ҳам сезиб турганлиги аниқ. Баъзи дўстларимиз лотерея чиптаси сотиб олишни унутмаган бўлишса, бугун кечқурун дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Катта ютуқ эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Асабни асранг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

13 сентябр тақдирнинг кучли шамоли сизни муваффақият, қувонч, омадлар шаҳрига учириб кетиши кутилмоқда. Сиз бу шаҳарда то кечга қадар қолиб кетасиз. Ишга ижодий ёндашиш кўпчилик дўстларимизга қўшимча даромад ва олқишларни ато этади. Бугун зарарли одатларни ташлаб кетиш, спорт билан шуғулланишнин бошлаш, овқатланиш режимига амал қилиш хайрли ва ёқимли кечади. Шу баҳонада ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Қон-қардошларнинг кўнглига қаранг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Бугунингиз у даражада қувноқ, омадли кечмаслиги мумкин. Лекин кун мобайнида бир нечта ёқимли учрашувларни бошдан кечиришингиз аниқ. Ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан тўкислик сари қадам ташлайсиз. Бугун шахсий бизнесингизни очиб, янги лойиҳа учун катта пул тиксангиз, охири баракали бўлади. Қариндошлар билан мулоқотларда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

13 сентябр куни оила қурмаганлардан кимдир бир умр орзулаган инсонни учратади. Бу тасодифан юз беради. Ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Молиявий масалада оптимист бўлинг. Иллюзиядан қочинг. Яқин ўтмишдаги ёқимсиз ҳодисаларни миянгиздан чиқариб ташланг. Сарф-харажатларни кескин камайтиринг. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Эрталабдан шахсий ҳаётингизни қайта йўлга қўйиш пайида бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан қанча кам мулоқот қилсангиз, шунча яхши. Раҳбарларнинг энг муҳим топшириқларини олишга, уларни ўз вақтида уддалаб мукофот эгаси бўлишга ҳаракат қилинг. Спортзалда машғулотлар ўтказиш, парҳез ва сурункали ошқозон хасталикларини даволаш амаллари муваффақиятли кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади