«Ўзбекистон ҳаво йўллари» октябрь ойидан бошлаб Жиддага мунтазам қатновларни йўлга қўяди

0

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб Тошкент—Жидда—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.

Тошкентдан Жиддага ва қайтиш қатновлари ҳафтасига икки марта, сешанба ва якшанба кунлари замонавий Boeing-757 ҳаво кемасида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба ва якшанба: HY-335 Тошкент 17:50 — Жидда 21:00;

Сешанба ва якшанба: HY-336 Жидда 22:30 — Тошкент 05:10 + 1.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Жидда қатновлари фақат «Ҳаж» дастури доирасида бажарилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here