Юз аъзоларингиздаги ҳар бир ўзгариш саломатлигингиздаги ўзгаришдан далолат беради

0

Соғлигимизни текшириш усуллари жуда ҳам кўп. Зеро, бугун шифокор ташхиси-ю, турли замонавий тиббий ускуналар ёрдамида исталган хасталикни аниқлаш мумкин. Бироқ биз бугун сизга энг оддий усул — касалликни юз-кўзингизга қараб аниқлашни ўргатмоқчимиз.

1.Юздаги ҳуснбузар ва қизаришлар организмда кислота миқдори ошиб кетганлигидан далолатдир. Чеҳрангиз рангги тиниқ, териси соғлом бўлиши учун овқатланиш тартибини ўзгартиришингиз керак. Кўпроқ ишқорли маҳсулотлар, сабзавотлар истеъмол қилиб, балиқ, нон ва ёғли таомлардан узоқлашишингиз даркор.

2. Лаб бичилиши организмда витамин танқислигини билдиради. Лаб четидаги ёрилиш, қизаришлар эса иммунитет пасайиб кетганининг тасдиғидир. Бундан ташқари, лаб бичилиши организмда В2 витамини етишмаслиги, минерал модда(темир)лар танқислигини билдиради. Кўпроқ сутли маҳсулотлар, гўшт, мева, ёнғоқ ва сабзавотлар тановул қилишга одатланинг.

3. Даҳандаги чуқурча белингизда касаллик борлигини билдиради. Агар даҳанингизда сезиларли чуқурча пайдо бўлса, ортопед ҳузурига боринг. Чунки бу умуртқа поғонаси билан боғлиқ жиддий хасталиклардан дарак.

4.Сийрак қошлар гормонал бузилишлар ҳамда қалқонсимон без катталашганини англатади. Агар қошларингиз ингичкалашиб бораётган бўлса, сизда аёллик гормони — эстроген етишмаслиги юзага келган. Аксинча, қошлар кенг ва жуда қалин бўлса, сизда тестостерон гормони кўпайиб кетган бўлади. Бундай ҳолатда гинеколог ёки эндокринолог ҳузурига боришингиз керак.

5.Бурун қизариши бронх йўлларининг шамоллаганлигини билдиради. Бронх йўллари шамоллаганлигини юздаги қон томирчалари бўртиб қолганлигидан ҳам аниқлаш мумкин. Бундай ҳолларда балғам кўчирувчи дорилар қабул қилиш ёрдам беради.

6.Бурун ва лаб чизиқлари юрак фаолиятига дахлдор. Агар бурун ва лаб чизиқлари равон эмас, узилиб қолган бўлса, бу юрак кучсизланганлигининг белгисидир. Агар чизиқлар бир текис эмас, эгри бўлса, юрак қоринчаси яхши ишламаётганини билдиради. Бундай ҳолда кечиктирмай кардиолог мутахассисга мурожаат қилиш керак.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here