Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида АҚШлик боксчига қарши рингга кўтарилади

0

Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров 20 октябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шу куни ҳамюртимизга Америка Қўшма Штатлари боксчиси Уилберт Лопес рақиблик қилади.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган. Лопеснинг тажрибаси эса бу борада бироз кўпроқ. У профессионал рингда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.

Жанг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here