Гўштни хомлигича қонини оқизиб ейишга ихлосманд йигитнинг миясидан каттакон қурт топишди…

0

 

У Хитойнинг Цзянси вилоятига қарашли Наньчан шаҳрида яшовчи 26 ёшли Лю сўнгги вақтларда шайтонлаш, фавқулодда бош қисмида пайдо бўладиган кучли оғриқдан азобланарди. Маҳаллий врачлар уни текшириб кўриб ҳеч нарсани аниқлай олишмади. Люни марказий касалхонага олиб боришди. Ана шу ерда рентген йигитнинг миясида ҳажми 10 сантиметрга тенг қурт яшашини кўрсатиб берди. Қурт жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Аммо паразит шунда ҳам ўлим топмади. Ўрмалаганча пробиркалардан бирига кириб олди.

Шанхай нейрожарроҳлик маркази президенти Го Хуэйнинг айтишича, бундай қуртлар инсон организмига хом, ёки чала қоврилган гўшт, балиқ маҳсулотлари орқали ўтади ва организмнинг бирор қулай аъзоси ичига жойлашиб олади. Аксар ҳолларда қурт мияни макон тутади. Сабаби, организмимиздаги қоннинг чорак қисми юракдан тўппа-тўғри мияга етказилади. У одамни шайтонлашга мажбур этади, бош қисмида кучли оғриқ туради, кўнгли айнийди, оғиз-бурнидан қон кетади.

South China Morning Post

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кутиб қоламиз!

https://t.me/olimjonhayit

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc