Киллерлар одам ўлдиргач, орадан 17 йил ўтибгина қўлга олинди…

0

 

Россиянинг Ставрополь ўлкасида жойлашган Ессентуки курорт шаҳрида бундан 17 йил бурун қотиллик жинояти содир этилганди. 2001 йили 42 ёшли эркак Ессентукида яшовчи бошқа бир эркак билан ёвлашиб қолган-у, уни ўлдириш ниятида икки нафар киллерни икки минг доллар эвазига ёллаган. Киллерлар айтилган одамни 2001 йил 1 августдан 2 августга ўтар кечаси машинасида келаётганда ўққа тутишган. Эркак жароҳат оғирлиги туфайли касалхонада оламдан ўтган. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ҳадеганда буюртмачини ҳам, қотилларни ҳам топа олишмаган. 2010 йили буюртмачининг изидан тушишга муваффақ бўлишганди. Фавқулодда оламдан ўтиб қолди ва терговчилар ишни ёпишга мажбур бўлишди. Қарангки, яқинда ўта замонавий ДНК экспертизаси киллерларни топишда жуда қўл келди. Уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинди. Фақат киллерлардан бири руҳий хаста чиқиб қолди ва руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизилди. Иккинчи киллер эса суд ҳукмини кутмоқда.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here