Наркология диспансерида бемор калтакланди

0

2018 йилнинг 9 сентябрь куни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи Ж.А. тан жароҳати билан РШТЁИМнинг Жиззах вилоят филиалига ётқизилган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йил 24 август куни Ж.А. вилоят Наркология диспансерида даволанаётган вақтида шу Наркология диспансери санитари Ж.Ж. унинг бош ва юз қисмларига қўли билан уриб, жароҳат етказганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.Ж. қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here