Қирғизистонда чақалоқ савдоси. Бу ишнинг бошида хориж давлатлар фуқаролари турибди экан…

0

 

Маълум бўлдики, яқинда хориж давлатларидан бири фуқаролари ўзларининг Қирғизистондаги элчихонасига мурожаат этиб, чақалоқ туғилганлиги ҳақида гувоҳномалар кераклигини баён қилишган. Бу чақалоқ сотиб олиш керак деганидир. Элчихонадагилар шу масалада мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига сўровнома юборишган. Сўровнома ижобий жавобини олган. Аммо кейинчалик маълум бўлдики, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган туғруқхона, аниқроғи, қоғозда фалон исмли чақалоқ дунёга келди дея кўрсатилган шу муассаса олти ойдан бери ишламас экан. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари худди шу далил асосида бола савдоси билан шуғулланиб келган врачлардан икки нафарини қўлга олди.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги муолажа-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Раиса Асилбошева таъкидлаб ўтдики, айни пайтда алоҳида суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу масала билан шуғулланиш учун махсус комиссия тузилган.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24. kg

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кутиб қоламиз!

https://t.me/olimjonhayit

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc