Россиянинг Брянск вилоятида ўзбекистонлик аёл наркотик савдосида айбланди…

0

 

Айни вақтда тергов манфаатларини кўзлаб исми-шарифи сир тутилган ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Таъкидланишича, аёл 2018 йил январ ойи ўрталарида аноним шахс билан телефон орқали танишиб, Брянскга етиб келган. Аноним шахс унга мўмай даромад келтирадиган иш топиб беришни ваъда қилган. Иш эса наркотик савдосидан иборат эди. Аёл етиб келган куниёқ полициячилар тарафидан қўлга олинди. Унинг ёнидан сотиш учун мўлжалланган 1 килограмм героин топилди.

Айби исботланса, аёл камида 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, 1 миллион рублгача миқдорда жарима тўлайди.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here