Шунчаки даҳшат! Ливия соҳилларида 100 нафар муҳожир сувга чўкиб кетди!

0

Ливия соҳилларида 100 муҳожир ҳалок бўлди. Улар ўтирган 2 та резинали қайиқнинг сувга чўкиши оқибатида ушбу ходиса юз берган.  Бу ҳақда «Sabah.com.tr» нашри хабар берди .

Маълум бўлишича, муҳожирлар шу йил 1 сентябрь куни резинали қўлбола қайиқда йўлга чиқишган эди.

276 киши қутқариб қолинган. Аммо 100 киши…

Қутқарилган кишилар Траблусдаги Ҳумс портига олиб келинган. Улар орасида ёш болалар, ҳомиладор аёллар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, бу йилнинг ўзида Ўрта Ер денгизида 1500 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлган.

Хабар қанчалар ачинарли… Тил ожиз! Дунёнинг кўзга кўринган юзлаб ташкилотлари яна қанча муддат жим туришаркин, шуниси қизиқ!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here