Сурхондарёда эркак қизига бузуқ ҳаракатлар қилган қўшниси томонидан қасддан ўлдирилди

0

2018 йил 11 сентябрь куни соат 20:45ларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Бойсунобод маҳалласида яшовчи фуқаро Х. (1977 й.т. эркак) қизи П.га уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар қилган қўшниси М.нинг (1998 й.т. эркак) яшаш уйига бориб у билан ўзаро жанжаллашиши натижасида, М. ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак қафасига уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here