Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 14 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Атрофдагиларга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сирлашсангиз, ҳасратлашсангиз ҳам зиён бўлмайди. Ишдаги ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида бировларга асло мақтана кўрманг. Шахсий ҳаётда оиладагилар билан оқибатли бўлинг, иложи борича ширин умр кечиришга интилинг. Башарти жуфтингиз билан жанжаллашиб қолсангиз, ён беринг. Етакчи бўлишга уринманг. Жисмоний зўриқишлардан сақланинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

14 сентябрда асосий вақтингиз, куч имкониятларингизни шахсий ҳаётдаги муаммоларга сарфланг. Кун давомида ечимини кутиб ётган муаммолар етарли бўлади. Уларнинг барчасини пухта режа асосида бартараф этсангиз, ошиғингиз олчи бўлади. Атрофдагилар билан мулойим муносабатда бўлинг. Саломатликни асранг. Кечқурун олис сафарга отланишингиз мумкин эди. Аммо қўшнилардан бирининг жуда зарур юмуши сабаб бўлиб сафар ортга сурилиши эҳтимолга яқин.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузларнинг башорат қилишларича, кунингиз худди жанг майдонини эслатиб юборади. Чопасиз, кимлар биландир баҳслашасиз, елиб-югурасиз. Аммо бу ҳаракатларнинг мевасини кечқурун албатта оласиз. Иш жойингизда фаолликни қўлдан бермасангиз, ғалаба-ю, ҳурмат-эътибор сизники бўлади. Бугун спорт билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Агар шахсий машинангиз бўлса, дарҳол гаражга қўйинг-да, велосипедга ўтиринг. Бу соғлиқ учун кони фойда.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

14 сентябр куни ҳеч ким тушунмаслигидан ранжийсиз, шикоят қиласиз. Йўқ, ранжишларга ён бераверсангиз, тирикчиликка путур етиб қолиши мумкин. Кўнгилни кенг қилинг, хотиржам тортинг. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз ҳам зиён қилмайди. Реклама соҳасида ишлайдиганларнинг омади келади. Даромад масаласида сизга етадигани бўлмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизни назоратда ушланг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Анчадан бери яқин дўст бўлиб қолган инсон сизга кутилмаган совға тақдим этиши кутилади. Бундан азбаройи хурсанд бўлганингиздан қалбингиз жунбушга келса не ажаб. Ҳаётдан илҳом олиб тоғни урсангиз, толқон қилар даражага етасиз. Муҳаббатда ҳам сизни фақат қувончли лаҳзалар кутиб қолади. Оила қурмаганларнинг айримларини романтик учрашувга таклиф этишади. Қалбингизда гармония ҳукм суради. Кечқурун худога шукр қилиб, оилангиз даврасида вақт ўтказинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

14 сентябрда иш деганининг ўзи кўп. Лекин уларнинг барчасини фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда адо этишингиз тавсия қилинади. Тадбиркор бўлсангиз, шубҳали лойиҳалардан нари бўлинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда стандартлардан чекинманг. Олдинга интилинг. Шунда рўзғорингизда тўкин-сочинлик ҳукм суради. Кечқурун баъзи дўстларимизнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши эҳтимолдан холи эмас.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз тасодифларга бой бўлади. Уларсиз ҳаётингизга мазмун ҳам кирмасди. Худо сизнинг ғамингизни еган кўринади. Шундай экан, астойдил енг шимарган ҳолда ишга киришинг. Дўппи тор келган паллаларда дўстларни ёрдамга чақиринг. Кечқурун спортнинг хавфли турлари билан шуғулланишингиз асло мумкин эмас. Кечқурун эрта ухлашга ётинг. Тушларингиз тотли кечади. Ғийбатларга эътиборсиз бўлинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

14 сентябрда уйдагиларингиз каллаи саҳарлаб кайфиятингизни бузиши, қаёқдаги айбларни тўнкаб асабингизни издан чиқариши мумкин. Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Ҳар доим тарозининг палласини баравар ушлаб туриб бўлмайди. Айрим ҳодисалар, вазиятларга бармоқ орасидангина қарашга ҳаракат қилинг. Иш бажаришда, пул топишда қалбингизга қулоқ тутаверинг. Қон-қардошларга нисбатан илиқ муносабатда бўлинг. Асло камлик кўрмайсиз!

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Юлдузлар атрофингиздагиларни ранжитмасликка чақириб қолишади. Бу қайтар дунё эканини асло унутманг. Агар муҳим ҳужжатларга имзо қўйиш зарурати туғилса, сергакликни қўлдан берманг. Хатога йўл қўйсангиз, бошингиз балодан чиқмай қолишини ёддан чиқарманг. Муҳаббатда жуфтингиз, ёки бўлғуси жуфтингиз сизга боққанда ўзини кўриши муқаррарлигини таъминланг. Шунда бахтингиз тўкис бўлади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

14 сентябр куни жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларда гармония томон интилишингиз тавсия қилинади. Гармония мавжуд бўлса, демак, муносабатлар кўнгилдагидек кечади. Моддий аҳволингизни яхшилашда бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Бу инсон сизни шу қадар ҳурмат қиладики, унга ҳар қандай вазиятда ишонсангиз, суянсангиз бўлади. У сизни ҳеч қачон дар қўймайди. Саломатлигингизни асранг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Юлдузлар кун давомида тез-тез кўзгуга боқишингизни маслаҳат беришади. Бу ўзингизни унутиб қўймаслигингизда асқотади. Моддий аҳволингиз бугун рисоладагидек кечади. Бемалол дўкон айланиб, ўзингизга ёққан буюмларни, кийимларни харид қилишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида уйдагилар билан орангизда жанжал юзага келиши кутилади. Сукут ёрдамидагина бу жанжалга барҳам бера оласиз.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

14 сентябрда сизга кўпроқ қатъиятлилик зарур бўлади. Чунки иккиланишлар, шубҳа-гумонлар муаммони ҳал этиб бера олмайди. Куннинг иккинчи ярмида бажарилган ишлар ўз натижаларини бера бошлайди. Баъзилар ошқозон, бош ва оёқ оғришидан безовталанишлари мумкин. Руҳий етукликка етишингиз учун йога ва сузиш машқларини бажаришингиз керак бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Дўстлар, Телеграмм каналимизга барчангизни таклиф этиб қоламиз! Сиз каналимизга аъзо бўлиб, дунё янгиликлари, қизиқарли ҳикоялар ва давомли асарлар, кундалик буржлар башоратидан ўз вақтида воқиф бўласиз. Каналимизда кутиб қоламиз!

https://t.me/olimjonhayit

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here