«Ўзавтосаноат» Наманган вилоятида мотоцикл ишлаб чиқаришни ташкил этади

0

«Ўзавтосаноат» Наманган вилоятида мотоцикл ишлаб чиқаришни ташкил этади. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Лойиҳа 2019 йил ноябрга қадар амалга оширилади. Мотоцикл ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 500 нафар шахсни иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2018−2019 йилларда Норин туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, туманда жами 100 та лойиҳа амалга оширилиши, бу орқали эса 3 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here