Ўзбекистонлик таниқли фотограф ва жаҳон чемпиони турмуш қуришди! (фото)

0

Тошкентда тхеквондочи Дмитрий Шокин ва фотограф Эвелина Усмонованинг никоҳ маросими бўлиб ўтди.

Икки ёш тантанали кечани «Crystal Garden» масканида нишонлади. Келин никоҳ маросимида икки хил образда намоён бўлди. Дмитрий ва Эвелинани табриклаш учун келганлар орасида таниқли спортчилар, оғир атлетикачи Руслан Нурудинов ва боксёр Муроджон Аҳмадалиевни кўриш мумкин эди.

Дмитрий Шокин 2014 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Осиё ўйинларида кумуш медал совриндори бўлган. Дмитрий 2015 йил Россиянинг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионидек шарафли номга сазовор бўлди. Дмитрий Шокин Ўзбекистонлик тхеквондо усталари орасида биринчи бўлиб жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган. Дмитрий Шокин жорий йил Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалига сазовор бўлган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here